11:26 | 07.01.24

                       

«Шербек» воқеаси билан танилган психологга нисбатан терговга қадар текширув бошланди – видео

У дудуқланган болани ҳар хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб даволамоқчи бўлган.

Ижтимоий тармоқларда «Мен Шербекман, кўрсатинг Шербеклигингизни» деб бир йигитни даволагани акс этган психологнинг яна бошқа дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.

Аниқланишича, ушбу видеодаги ҳолат якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж.Д. томонидан 2023 йилнинг декабр ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Текширув ҳаракатлари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болалар омбудсмани шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича педагог ва тарбиячилар аввал махсус психологик кўрикдан ўтиши муҳимлигини билдирганди. У бола манфаатларининг бузилишига йўл қўяётганларни нафақат ишдан олиш, балки уларга қонун доирасидаги тегишли жавобгарлик чоралари кўрилиши кераклигини қайд этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: