17:57 | 05.04.23 463

Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар ҳайвонот дунёсига 280 млн сўм зарар етказди

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилган

Сирдарёда Табиат ресурслари вазирлигининг вилоят бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида 30 март–1 апрел кунлари назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Маълум қилинишича, 30–31 март кунлари ўтказилган тадбирда Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги «Сардоба» сув омборида 2 нафар фуқаронинг ноқонуний равишда балиқ овлагани маълум бўлди. Аниқланишича, 30 март куни тунги соат 23:00 дан 31 март куни тунги соат 03:00 га қадар тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида 3 турдаги 242 дона балиқ овланган.

Ҳуқуқбузарлардан 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумулятор, 1 дона электр қармоқ ҳамда 1 жуфт эшкак далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 196 миллион 380 минг сўм зарар миқдори белгиланди.

1 апрел куни ўтказилган рейд давомида эса соат 07:30 дан 10:30 га қадар «Сардоба» сув омборида 4 нафар фуқаро тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида жами 6 турдаги 288 дона балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Ҳуқуқбузарлардан 2 дона алюмин қайиқ, 2 дона бензинли двигатель ва 500 метр лескали тўрлар далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 83 миллион 670 минг сўм зарар миқдори белгиланди.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида прокуратура органига тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Аввалроқ Фарғона вилоятида профилактика инспектори пора сифатида балиқ олаётгани айтилган хабарлар тарқалганди. Шуниннгдек, Қашқадарёда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани хабар қилинганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 63
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 384
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 974
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1093
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1406
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1138