18:44 | 30.05.24

                       

Сирдарёдаги стадионда одамлар устига Captivа ҳайдаган ҳайдовчи узр сўради

Сирдарёдаги стадионда одамлар устига Captivа ҳайдаган ҳайдовчи узр сўради. Сирдарё вилояти ИИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

Сирдарёдаги стадионда одамлар устига Cаптива ҳайдаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Маъсуллар ҳолатга ойдинлик киритди.

Маълумотларга кўра, воқеа 29 май куни соат 18:00 ларда вилоятнинг Сайхунобод туманида содир бўлган.

«Кеча тонгда чет элдан келдим. Фарзандларим соғиниб келганман. Оилам олдида икки соат бўлдимми йўқми, кўчага чиқиб кетдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Укам бор, укамни ўйлашим керак. Ҳаммадан узр сўрайман», — деди Captiva ҳайдовчиси.

Сирдарё вилояти ИИБ ҳолатни ўрганди. Ҳайдовчинг содир этган хатти-ҳаракатлари бўйича Жиноят Кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорраси қўлланилди. Унга тегишли транспорт воситаси эса жарима майдончасига жойлаштирилди.

Маъсуллар юқоридаги вазият бўйича ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаганлигини маълум қилишди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: