10:47 | 17.11.23

                       

Собиқ Қирғиз президенти Ўзбекистонга келди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов у билан учрашув ўтказган.

Кеча, 16 ноябр куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси раҳбари Роза Отунбоева билан учрашув ўтказган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлик матбуот хизматининг ёзишича, суҳбат пайтида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш, миллий иқтисодиётни тиклаш ва бу мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, Афғонистон йўналишида илгари сурилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Отунбоева Қирғизистоннинг собиқ президенти бўлиб, салкам бир йил давомида, яъни 2010 йилнинг 7 апрелидан 2011 йилнинг 1 декабригача мамлакатни бошқарган. 2005 йил 24 март воқеалари Қирғизистон тарихида март ёки «Лола инқилоби» сифатида қолган бўлиб, Отунбоева унинг асосий етакчиларидан бўлган. Март инқилобидан кейин мамлакатни 15 йил бошқарган президент Асқар Акаев ҳокимиятдан ағдарилган. Отунбоева БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакиллигига 2022 йилнинг 2 cентябрида тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон байроғи ўзгартирилиши мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: