23:15 | 22.05.24

                       

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги кесилган дарахтлар бўйича маълумот берилди

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги кесилган дарахтлар бўйича маълумот берилди. Кесилган дарахтларни 3 йил парвариш қилиб берилиши айтилмоқда.

Тошкент шаҳрида эман дарахтлари кесиб олиб кетилганига расмий муносабат билдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизамти хабар берди.

Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХ биноси ҳудудидаги йирик дарахтлар кесиб, яширинча олиб кетилаётгани акс этган видеолар тарқалган. Ҳолат Экология вазирлиги томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида ҳудуддаги 26 та эман дарахти белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчириб ўтқазилаётганлиги маълум бўлди.

«Айни дамда 14 та эман дарахти кўчириб ўтқазилди. Қолган 12 та дарахтни ҳам кўчириш жараёни кетмоқда, — деди жараёнга масъул »Муна Маг« корхонаси раҳбари Фаррух Ҳакимов. — Бунда барча агротехник тадбирлар олиб борилмоқда, дарахтлар яшаб кетиши учун зарур ўғитлар, озуқа моддалари билан таъминланмоқда. Бошқа ҳудудга кўчирилган дарахтлар тўлиқ яшаб кетади ва бунинг учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилади»

Маълумотларга кўра, кўчирилаётган дарахтлар Тошкент вилоятидаги боғ учун мўлжалланган ҳудудга ўтқазилади.

«Дарахтларни соғлом ҳолатда кўчиряпмиз. Дарахтларни ўраб қўйилган ҳолатда ҳам озиқлантириб турибмиз. Дарахтларга илдиз ажратилади, лой чапланади. Лой қуригандан кейин, бўз ёпиб лента қилинади. У дорилар илдиз ва дарахтга озуқа беради. Ҳамма дарахтлар соғ. Планшетга ҳамма маълумотларни ёзганмиз. Дарахтларни олиб кетгандан кейин 3 йил парвариш қилиб берамиз», — деди мутахассис.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: