13:38 | 08.11.23

                       

ССВга 108 та Volkswages Caddy тез ёрдам машинаси топширилди

Ҳозирда режалаштирилган 1 000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда.

«Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар беришича, завод Соғлиқни сақлаш вазирлигига навбатдаги тез ёрдам машиналарининг партиясини топширган.

Фото: «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

Jizzakh Auto АЖ вазирликка 108 та бешинчи авлод Volkswages Caddy тез ёрдам машиналарини топширган.

Ҳозирда режалаштирилган жами 1 000 дона автомобилдан 700 таси республика тез ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда.

Мазкур ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа Ўзбекистон Президентининг Қарорига мувофиқ, мамлакатда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан амалга оширилаётгани айтилган.

Jizzakh Auto томонидан 23 феврал куни 117 дона тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳудудларга тарқатилганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Volkswages Caddy тез ёрдам машиналарини етказиб бериш бошлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: