17:31 | 04.12.23
Ўзбекистонда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича ўтказилаётган йирик рейдлар давом этмоқда.
Bugun.uzʼнинг ишончли манбасига кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсидаги криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида ўтказилган рейдлардан сўнг, «Долзарб қирқ кун» доирасида рейдлар воҳада – Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилади. Ушбу рейдлар давомида жиноий гуруҳларни аниқлаш ва уларнинг аъзоларини қўлга олиш мақсад қилинган.
Фарғона вилоятида ўтказилган махсус тадбирларда гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахс қўлга олинганди. Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам тезкор ходимлар томонидан ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланган. У атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда қўлга олинган.
Фарғонадаги тадбирларда, шунингдек, 4 кг 749 грамм гиёҳвандлик воситалари, 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 41 та қурол, ўқ дорилар ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёлар аниқланганди.