14:41 | 27.12.23

                       

Сурхондарёда 16 ёшли йигит Gentraʼда Миллий гвардия ходимини судраб кетди – видео

Йигит қўлга олиниб, туман ИИБга олиб борилган.

Воқеа 26 декабр куни Сурхондарё вилояти Денов туманининг Шароф Рашидов кўчасида содир бўлган, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Йўл-патрул хизмати инспектори ҳудудда ўрнатилган оқ рангли Gentra автомашинаси ҳайдовчисининг ёнига келиб, қоидабузарлигини тушунтириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим этишини сўраган.

Ҳайдовчи 16 ёшли фуқаро А.Ш. ҳужжатлари йўқлигини ва отаси келиб тақдим этишини маълум қилиб, шу заҳоти автомашинани ўт олдириб ҳаракатланиб кетишга уринган.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчиси туман Денов тумани ИИБга олиб бориб топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимига мушт тушириб, бурнини синдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: