15:25 | 28.12.23
Bugun.uz мухбири газ таъминоти қачон тикланиши бўйича маълумот олди.
Сурхондарёнинг Бандихон туманидаги «Музработ-Душанбе» магистрал газ қувуридаги авария экани айтилаётган видеоёзув тарқалди. Видеода авариявий ҳолатдан кейин юзага келган ёнғинни кўриш мумкин.
Қайд этиш керак, Бандихон тумани ҳудудидан ўтувчи «Музработ-Душанбе» магистрал газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистрал газ қувурида авария юзага келиши оқибатида вилоят маркази ҳамда 8 та туманда газ ўчирилди.
Bugun.uz «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Сурхондарё вилояти филиали диспетчерлик хизмати билан боғланиб, таъминот қачон тикланиши мумкинлиги ҳақида маълумот олди.
Билдирилишича, вақтинчалик тўхтатилган газ таъминоти бугуннинг ўзида, соат 18:00 га қадар тикланади. Шунингдек, портлаш натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Эслатиб ўтамиз, газ қувурида юзага келган авария сабабли вилоят маркази ва 8 та туманда газ таъминоти тўхтатилгани юзасидан дастлабки маълумот эълон қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: