15:06 | 21.09.23 1945

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Ҳушсиз ҳайдовчи газ сизиб чиқаётган машина ичидан олиб чиқилган.

Сурхондарё вилоятида темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia автомобилини поезд уриб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

фото: Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти
фото: Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 17 сентябр куни 1981 йилда туғилган А.Ў. ўзига тегишли Nexia автомобилида «Зартепа-Сурхон» темир йўл бекатлари орқалиғида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган пайтида 6379-сонли шаҳарлараро қатновчи Сариосиё-Термиз йўналишидаги йўловчи поезди уриб кетган. Ҳодиса оқибатида автомобил техник шикастланиб, ундан метан гази сизиб чиқа бошлаган. Сариосиё-Термиз йўловчи поездига хизматга жалб қилинган ЙПКБ 2-гуруҳ сафдор ходими сержант Ғайрат Шухратович Саъдуллаев газ чиқаётган автомобил ичидан ҳушсиз ҳайдовчини олиб чиқиб, шифохонага олиб борган.

фото: Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда темир йўлга чиққан «Жигули»ни поезд босиб кетганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1199
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 541
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 701