16:27 | 30.01.24

                       

Сурхондарёда эркак фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлгани айтилди

Термиз шаҳрида содир бўлган ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди.

Видеохабардаги ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлгани аниқланган.

Ушбу видеохабар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъминланади», дейилган хабарда.

Аввалроқ, Жиззахда эркак чақалоғини муттасил равишда қийнаб келгани аниқланиб, унга нисбатан қийнаш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: