12:38 | 20.01.24

                       

Сурхондарёда Nexia-1 ҳайдовчиси ИИБга тегишли машина билан ЙТҲ содир этди

Оқибатда, ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этди.

Сурхондарё вилоятида автотранспорт воситаларидан бири ИИБга қарашли машина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Маълум қилишича, шу йилнинг 19 январ куни соат 20:00 лар атрофида вилоятнинг Денов тумани «Водий» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R 108 В автомобил йўлининг учинчи километрида 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia -1 русумли 75H135ОА давлат рақам белгили автомашинасини бошқариб келиб,  йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли «ГАЗон Некст» автозак русумли 75809VSF давлат рақам белгили махсус транспорт воситасининг йўналишига чиқиб кетиб тўқнашув содир этган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-1 русумли автомашина туртиб кетган 1982 йилда туғилган пиёда оғир тан жароҳатлари сабабли туман шифохонасида ётқизилган. Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда Lada ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлгани ҳақда хабар берилганди. Bugun.uz‘га ҳодиса бўйича маълумот берган Lada ҳайдовчиси ИИО ходимлари воқеага бепарво ўтиб кетишганини билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: