15:47 | 01.02.24
У фарзандини ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун жазолаган
Сурхондарё вилоятида вояга етмаган фарзандини урган ва қўпол муносабатда бўлган эркакка 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Маълум қилинишича, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлган. Шаҳарнинг «Темирйўлчи» маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йилнинг 28 январ куни яшаш уйида тўрт ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: