23:44 | 29.01.24

                       

Сурхондарёдаги интернатда ўқувчиларнинг заҳарланиши ортидан жиноий иш очилди

Болалар омбудсмани ўрганиш ишларини очиқлади.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида шу йилнинг 18 январ куни ўқувчилар овқатдан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ўрганиш ишлари ҳақида маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу мактаб-интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифациз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи «Ўткир гастрит» аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳодиса тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилиши натижасида мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланган

Ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, мактаб-интернатнинг ўқувчилари овқатдан заҳарлангани айтилаётгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: