21:22 | 24.01.24
2018 йилда у мавсумий ишлаб келиш мақсадида Туркияга бориб, қурилиш ишларида ишлаганда, халқаро террористик ташкилот раҳнамоларининг таъсирига тушган.
Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.
Келтирилишича, Ахмаджонов Омониллохон исмли ушбу шахс 1993 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. Айни пайтда, Суриядаги «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг аъзоси. У 2018 йилда мавсумий ишлаб келиш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, қурилиш ишларида ишлаган. Ўша пайтда халқаро террористик ташкилот етакчиларининг таъсирига тушган.
Шундан сўнг, Туркия орқали Сурияга борган. Олиб борилган суриштирув натижасида у Суриянинг Идлиб шаҳрида халқаро террористик ташкилотининг «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» жамоатига қўшилиб, ҳозирда жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқда.
Вилоят ИИБнинг хабар беришича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 155-моддаси(терроризм) ҳамда 244-моддалари(оммавий тартибсизлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Аввалроқ, Тошкентда терговдан қочиб яширинган 4 кишига қидирув эълон қилингани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: