15:48 | 03.06.24

                       

Таиланд ҳукумати эълон қилган визасиз режим амалда ишламаётгани маълум бўлди

Таиланд ҳукумати ўзбекистонликларга эълон қилган визасиз режим амалда ишламаётгани маълум бўлди. Чегарачилар ҳеч нарса билмасликларини айтган.

Таиланд 1 июнь, шанба кунидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Блогер Никита Макаренко 1 июндан эълон қилган визасиз режим амалда ишламаётганини айтди.

«Бугун эрталаб Бангкокга борган Ўзбекистон фуқаролари Таиланд ҳукумати 1 июндан эълон қилган визасиз режимга қарамай, амалда ишламаётганини маълум қилди.

Таиланд чегарачилари сайёҳларга ҳеч нарса билмасликларини айтган. Шу сабабли улардан 75 долларлик виза талаб қилишган», — дейди блогер.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: