10:18 | 29.01.24

                       

Tashkent city ҳудудидаги бинодан одам қулаб тушгани рад этилди

ФВВ томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилаётгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Тошкент шаҳрида жойлашган Tashkent city ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 28 январ куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимлар билим ва кўникмалари мустаҳкамланган.

«Махсус-тактик ўқув машқи давомида ҳеч ким жабрлангани йўқ», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда туркиялик 17 ёшли ўзини уйнинг олтинчи қаватидан ташлаб, вафот этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: