14:12 | 30.05.24

                       

Тепловоз билан бўлган ЙТҲда автобус ҳайдовчиси айбдорлиги айтилмоқда

Тепловоз билан бўлган ЙТҲда автобус ҳайдовчиси айбдорлиги айтилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ автобус йўл белгиларига риоя қилмаганини айтди.

«King Long» русумли автобус ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Маълум қилинишича, тепловоз автомобиль йўли билан кесишган темир йўл изидан меёрий тезликни сақлаб, ҳушёрликни ёқотмастан, огоҳлантирувчи сигнал ишлатиб келаётган эди. Шу йўловчи автобуси автомобиль йўлига ўрнатилган йўл белгиларига («стоп» белгисига) риоя қилмаган ҳолда ҳаракатни давом эттирган. Оқибатда локомотив ва автобус ўртасида йўл- транспорт ҳодисаси рўй берган.

Йўл транспорти ҳодисаси оқибатида жабрланувчилар йўқ, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: