8:34 | 12.12.24

                       

Тимур Ишметов Марказий банк раҳбари этиб тайинланди

Олий Мажлис Сенати президент тақдимномасига мувофиқ Мамаризо Нурмуродовни Марказий банк раиси лавозимидан озод қилди ва Тимур Ишметовни янги раҳбар этиб тайинлади.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Янги раиси ҳақида

Тимур Аминжонович Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. Унинг таълим ва касбий тажрибаси қуйидагича:

Маълумоти:

  • 2000 йил — Тошкент молия институти битирувчиси.
  • 2005 йил — Бирмингем университети магистри (молия ва банкчилик).
  • 2007 йил — Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультети битирувчиси.

Фаолияти:

  • Марказий банкда 19 йиллик тажриба.
  • 2000 йилда иқтисодчи сифатида иш бошлаган.
  • Турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, валюта назорати, халқаро захиралар бошқаруви ва пул-кредит сиёсатини амалга оширишда фаолият юритган.
  • 2017 йилда қисқа вақт мобайнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида ишлаган.
  • 2019–2022 йилларда Молия вазири сифатида фаолият кўрсатган.
  • 2022 йил декабрда президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Мамаризо Нурмуродовнинг лавозимдан озод этилиши

Мамаризо Нурмуродов 2017 йилдан буён Марказий банк раиси сифатида ишлаган. Унинг фаолияти давомида мамлакатда валюта ислоҳоти амалга оширилган ва молиявий секторда бир қатор янгиланишлар киритилган.