21:58 | 15.09.21

                       

Тожикистондаги шаҳарлардан бирида кўчки содир бўлди — фото

Ҳодиса олма боғи ортиқча суғорилгани сабаб юз берган

Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳридаги Тундар қишлоғида кўчки содир бўлди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар берди.

Фото: Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси

Айтилишича, бу маълумотни мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати эълон қилган. Таъкидлашича, кўчки ҳажми тахминан 1440 кубометрни ташкил этган. Воқеа оқибатида иккита хўжаликнинг турар жойи ва қишлоқдаги умумий чойхона қисман шикастланган.

Фото: Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси

Дастлабки маълумотларга кўра, кўчкига турар жой биноларининг юқори қисмидаги тепаликда жойлашган олма боғининг ҳаддан ташқари кўп суғорилиши сабаб бўлган. «Ҳаддан ташқари кўп суғориш тупроқ эрозиясига олиб келди, бу эса кўчкини келтириб чиқарди», дейилган Фавқулодда вазиятлар қўмитаси баёнотида. Қайд этилишича, айни вақтда шаҳарнинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси воқеа жойига етиб борган. Кўчки оқибатида қурбон бўлганлар йўқлиги маълум қилинган.

Фото: Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси

Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган кучли зилзила оқибати тасвирланган видео эълон қилинганди. Шунингдек, Тожикистонда содир бўлган кучли зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: