13:17 | 30.12.23

                       

Тошкент метросида ҳаракатланиш Янги йил куни бепул бўлади

Шунингдек, 31 декабр куни поездлар қатнови соат тунги 01:00 гача давом этади.

Янги йил муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йилнинг 31 декабр куни Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Шунингдек, Янги йил куни метро поездларининг ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса, бир соатга узайтирилади. Яъни, барча метро бекатлари 31 декабр куни соат 05:00 дан 1 январ куни соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Қўшимча дам олиш кунлари — 2023 йилнинг 30 декабр ва 2024 йилнинг 1-2 январ саналарида метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Аввалроқ, Тошкентда автобуслар 31 декабр куни тунги соат 01:00 гача ҳаракатланиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: