20:54 | 17.01.24
Йўловчилар вагонлардан чиқарилиб, поездан узоқлаштирилган.
Тошкент метросида ёнғин юзага келгани ҳақида видеолар тарқалди. «Тошкент метропилитени» ДУК расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 17 январ куни соат 19:30 лар атрофида Ўзбекистон йўлининг «Космонавтлар» бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу сабабли, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган.
Машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Аввалроқ, Тошкентда метро поезди чироқсиз ҳаракатлангани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: