17:42 | 23.12.23

                       

Тошкент метросининг ёпилган икки бекати қачон ишга тушиши аниқ бўлди

«Тошкент метрополитени» ДУК бекатлардаги профилактик ишлар якунланганини маълум қилди.

Профилактик ишлар олиб бориш учун учун тўрт ой муддатга ёпилган Тошкент метросининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатларида профилактик ишлар ўз якунига етди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 25 декабр санасидан бошлаб ҳар иккала бекат фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги соат 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Корхонанинг маълум қилишича, амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан тўрт дақиқагача қисқартирилади.

«Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, икки дақиқага етказиш режалаштирилган», — дейилган хабарда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида иккита янги метро бекатлари ишга туширилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: