23:00 | 24.11.23

                       

Тошкент шаҳрида маҳалла раиси ҳокимлик мажлиси вақтида вафот этди

Унинг ўлимига йиқилиб тушгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Бош Прокуратура матбуот котибининг Bugun.uz мухбирига маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида бугун, 24 ноябр куни соат тахминан 11:30 ларда Олмазор тумани ҳокимлиги мажлислар залида «Янги Себзор» МФЙ раиси 65 ёшли Шавкат Муродбеков вафот этган.

Фото: Bugun.uz

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эркак жума намози вақтида вафот этганди. Намозхонларнинг автомобиллари йўлни тўсиб қўйгани учун тез ёрдам вақтида етиб келолмагани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: