18:24 | 06.11.23 2647

Тошкент шаҳрида «оммавий пичоқбозлик» содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди — видео

Шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.

Бугун, 6 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «оммавий пичоқбозлик» содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ушбу видеолавҳа юзасидан шаҳар ИИББ изоҳ берди.

Айтилишича, ҳолат кеча, 5 ноябр куни тахминан соат 20.00 ларда икки нафар одам қарз масаласида ўзаро келишмовчилик бўлганлиги сабабли тумандаги Д20-мавзесида гаплашиб олиш учун учрашишгани билан бошланган.

Орада низо келиб чиққанлиги сабабли 35 ёшли Х.Қ. томонидан 30 ёшли A.Н.гa ўткир тиғли жисм билан бир маротаба жароҳат етказилган. Оқибатда А.Н. «Кўкрак қафаси чап томонлама кесилган санчилган» жароҳати билан тез-тиббий ёрдам муассасасига олиб борилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамдан сўнг А.Н. шу куннинг ўзида ҳеч кимга даъвоси йўқлигини маълум қилиб, шифохонадан чиқиб кетган.

Ички ишлар бош бошқармаси ҳозирда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилаётгани, текширув якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилинишини айтиб ўтган. Шу билан бирга «оммавий пичоқбозлик» содир бўлганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ғишткўприк» божхона пости олдида фуқаро бир кишига пичоқ билан жароҳат етказгани ҳақда хабар берилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1203
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 541
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 845
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1509
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 706