21:36 | 05.12.23

                       

Тошкент шаҳрида яна битта жиноят олами вакили қўлга олинди – фото

Пойтахт ҳудудида ҳам «Долзарб қирқ кунлик» профилактик «тозалаш» ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилаётган «Долзарб қирқ кунлик» доирасида олиб борилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб, ушланди. Жумладан:

Бузруков Бузрук 1985 й.т. (ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми – бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шаҳар ИИББ фуқаролар агар ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишларини сўраган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги «тозалаш» операцияларида яна 10 киши қўлга олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: