19:28 | 19.01.24

                       

Тошкент ва Навоийда валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар ушланди

Департамент бир қатор фуқароларни қўлга олди.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б., Н.Т. ва Э.М. фуқаро А.А. га  жами 5 000 АҚШ долларини 62,1 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 17,7 миллион сўм, 5000 Россия рубли ва 25 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида вилоятнинг Қизилтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. жами 6000 АҚШ долларини фуқаро Н.Ф. га 74,7 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай Навоий шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Қ. фуқаро Ш.Ҳ. га жами 5500 АҚШ долларини 68,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний валюта савдоси аниқланиб, Bugun.uz қўлга олинган фуқароларга маъмурий қамоқ жазоси белгилангани ҳақда хабар берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: