8:31 | 02.03.24

                       

Тошкент вилоятида электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дала ҳовлилар 529 млн сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдалангани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бўстонлиқ туманида дала ҳовлилар электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан «Ўзенергоинспекция» ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширувлар ўтказилган. Унда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) ва фуқаро А.Б. «Чимган» ҳамда «Новобод» МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлиларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: