19:01 | 11.11.23 491

Тошкент вилоятида кадастр ходими пора билан ушланди

Ходим вилоятдаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб беришни ваъда қилган.

ЎзА берган хабарга кўра, Тошкент вилоятида кадастр ходимларидан бири пора билан ушланган.

Фото: Bugun.uz

Айтилишича, Давлат кадастрлари палатасининг Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 42 ёшли битта шахс ўзаро тил бириктиришган. Улар деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишган ҳамда сўралган пул маблағини олган вақтларида қўлга олинган.

Маълумот учун, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланганди. Шунингдек, яна учта вилоятда ер майдонларини ноқонуний сотишга уринганлар қўлга олинганди.

Бундан ташқари, Андижон ва Самарқандда прокуратура ходимлари пора билан ушланганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 744
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 787
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 484
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 398
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1080
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 890