23:09 | 15.12.23

                       

Тошкент вилоятида оҳак цехи учун 394,2 млн сўмлик табиий газ ўғирланди

Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Вилоятнинг Бекобод тумани «Ёшлик» МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида фуқаро С.Қ. оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланган.  Натижада, давлатга 394,2 миллион сўмлик зарар келтирган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида тадбиркор 141,9 миллион сўмлик табиий газни ўғирлаганди. Бошқа бир цех эгаси эса одам соғлиғига хатарли бўлган чипс ишлаб чиқарганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: