12:06 | 23.09.23 1617

Тошкентда 11 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди

Шунингдек, 2 кишининг жазоси ўзгартирилган.

Тошкент шаҳри Сергели туманида 11 нафар маҳбус муддатидан илгари жазодан озод қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, Сергели туман суди томонидан сайёр қабул ўтказилган. Унда туман ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими пробация рўйхатида турган ва жазо ўтаётган, «бу жараёнда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган» 11 нафар маҳкум муддатидан илгари озод қилинган. Бундан ташқари, 2 нафар маҳбуснинг жазоси ўзгартирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг бошида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси пробация бўлими ҳисобида турувчи 2398 нафардан ортиқ маҳбус муддатидан аввал озод қилинганди. Шунингдек, 2023 йилнинг апрел ойида Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 300 дан ортиқ  маҳкумни афв этганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1034
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 895
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 546
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 459
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1165
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952