15:42 | 25.09.23 736

Тошкентда қарийб 4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлиб, натижада давлат манфаатларига 3 млрд 838 млн 950 сўм (5 млн 816 минг 592 метр куб) зарар етказилган.

Тошкент шаҳрида 1 та МЧЖ  қарийб 4 млрд  сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги.

Қайд этилишича, Тошкентда вазирлик ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбирда Шайхонтоҳур туманидаги «Р.Т.» МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлиб, натижада давлат манфаатларига 3 млрд 838 млн 950 сўм (5 млн 816 минг 592 метр куб) зарар етказилган.

Хабарда ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг эканлиги айтилган.

Ҳозирда истеъмолчининг бугунги кун ҳолатида электр энергиясидан қарздорлиги сабаб электр тармоғидан ажратилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида газ «заправка» ноқонуний фаолият юритгани бўйича маъсулларга жиноят иши қўзғатилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда газ, электр ва сувдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1009
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 887
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 542
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 456
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1153
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 948