15:21 | 02.02.24

                       

Тошкентда автобусни қўпол бошқарган ҳайдовчи ишдан олинди

Шунингдек, у йўловчилар автобусга чиқиб бўлмасидан автобус эшикларини ёпиб қўйган. Жароҳатланганлар бор.

Тошкентда 1 феврал куни 52-сонли автобус ҳайдовчиси автобусни қўпол равишда бошқариши оқибатида йўловчи аёл ва унинг қизи тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар тарқалган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳолат юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, 52-сонли автобус ҳайдовчиси А.Анинг йўловчи ташиш қоидаларини бузган. У ўзига бириктирилган автобусни эҳтиётсизлик билан бошқариб йўловчилар автобусга чиқиб бўлмасидан автобус эшикларини ёпиб қўйган. Оқибатда 2 йўловчи (аёл ва унинг қизи) тан жароҳати олган. Шу сабабли ҳайдовчи А.А билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

«Азиз йўловчилар! Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда ‘Тошшаҳартрансхизмат’ АЖ нинг қисқа рақамли 1062 ишонч телефони орқали ёки АТТО мобил иловаси орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда 2023 йил бошидан бери автобуслар билан 94 та ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди. Хусусан, Тошкентда «гармошкали» автобус ва Matiz ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: