17:57 | 28.02.24

                       

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетган эркак жазоланди

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетган эркак жазоланди. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра жазо қўлланилган.

Олмазор тумани Жийдали маҳалласи ҳудудида Tracker ҳайдовчиси белгиланмаган жойга маиший чиқиндини ташлаб кетаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олмазор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Экалогия вазирлиги томонидан ўрнатилган видео камера орқали видео кузатув ортидан хайдовчига МЖКТ нинг 91¹ моддасига асосан жарима қўлланилди.

«Белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг! Атроф-муҳитга зарар келтириб, ўзингиз ва яқинларингиз нафас оладиган ҳавони ифлослантирманг! Экология тозалиги учун барча бирдек масъулиятли эканлигини унутманг!», дейилади хабарда.

Аввалроқ Экология вазирлиги давлат инспекторлари томонидан олиб борилган рейд давомида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Чирчиқ дарёсининг муҳофаза ҳудудига юк машинаси ёрдамида қурилиш чиқиндилари тўкилаётганлиги аниқланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: