13:54 | 25.01.24

                       

Тошкентда BMW X7 автомобили ёриткич устунига бориб урилди – видео

Аввалроқ, ушбу ЙТҲ содир бўлган Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 360 минг долларлик «гелик» пачоқ бўлганди.

Тошкентда шу йилнинг 25 январ куни соат 11:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Ҳ.К. бошқарувида бўлган BMW русумли автомашинаси ҳаракат давомида рул бошқарувини йўқотиб ёриткич устунига тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари енгил тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида 360 минг долларлик «Гелендваген» автомобили ЙТҲга учраганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: