10:28 | 30.01.24

                       

Тошкентда BYD ҳамда Chery иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Ҳар икки автомобил ҳайдовчилари биринчи ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага олиб кетилган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида BYD ҳамда Chery автомабиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Фото: Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеодан кадр

Ҳодиса шу йилнинг 29 январ куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Байналминал-Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. 38 ёшли Ф.Ж. бошқарувида бўлган BYD автомашинаси ҳамда 25 ёшли С.М. бошқарувида бўлган Chery автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

ЙТҲ натижасида BYD ҳамда Chery автомашиналари ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида KIA ва Malibu машиналари иштирокида ЙТҲ бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: