10:19 | 28.01.24

                       

Тошкентда KIA ва Malibu машиналари иштирокида ЙТҲ бўлди

Malibu ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида Malibu ва KIA автомашиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 27 январ куни соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчаси Мумтоз тўйхонаси қаршисида 28 ёшли Ф.Р. бошқарувида бўлган KIA русумли автомашинаси ҳамда Malibu-2 русумли автомашина (ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган шахсига аниқлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Malibu-2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда BMW X7 автомобили ёриткич устунига бориб урилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: