11:17 | 11.01.24
Ўзгидромет Тошкент шаҳрида PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этганини маълум қилди.
Ўзгидромет 2024 йилнинг 11 январ соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 191,4 мкг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмаган.
PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 17 марта ошган (5 мкг/м3).
Углерод оксиди CO (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,8 мг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳавонинг «носоғлом» даражадаги ифлосланиши кузатилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: