16:57 | 25.12.23

                       

Тошкентда эркак ўсмир йигитни калтаклаб, умуртқасини синдирди

18 ёшли йигитнинг калтакланишига унинг кокер-спаниел зотли ити сабаб бўлган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ҳовлида қизлардан бирининг отаси 18 ёшли йигитнинг итидан жаҳли чиқиб, унга ташланган. Маълум бўлишича, инглиз кокер-спаниел ити қизга яқинлашган ва уни ҳидлаган, шундан кейин ғазабланган ота жониворга ҳужум қилган.

Ўсмир итини ҳимоя қилишга урингани учун қизнинг отаси уни ҳам калтаклашни бошлаган. Катта ёшли эркакка уни шафқатсизларча дўппослаб, фарзандининг кўз ўнгида умуртқа поғонасини синдириб ташлаган. Йигит ҳозир касалхонада.

Bugun.uz хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан гумонланувчи қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор боланинг соғлом тишини суғуриб олгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: