12:46 | 20.12.23

                       

Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор боланинг соғлом тишини суғуриб олди

Бола тиш шифокорига борганидан бир кун ўтиб, юзи шишиб кетган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 18 декабр куни кечқурун бола ота-онасига тиши қаттиқ оғриётганидан шикоят қилган. Эртаси куни эрталаб оғриқ кучайгач, отаси уни Сергелидаги клиникага стоматолог кўригига олиб борган.

Тиш шифокори болани текшириб, тишни зудлик билан суғуриб ташлаган ва хизмати учун 150 000 сўм олган. Шундан сўнг, бола ва унинг отаси уйга кетишган. Кечқурун боланинг ҳарорати кўтарилиб, эртаси куни юзи шишиб кетган. Ота болани бошқа клиникага олиб боришга мажбур бўлади ва у ердаги тиш шифокори боланинг соғлом тиши олиб ташланганини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида шифокорга стул улоқтирган кишига жиноят иши қўзғатилганди. Бемор юқумли касалликлар билан оғригани учун шифокор унга Республика юқумли касалликлар илмий текшириш институтига боришини тушунтиргани маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: