10:50 | 12.12.23

                       

Тошкентда «гашиш» ва психотроп воситаларни сақлаб келганлар ушланди — фото

Пойтахтда «Долзарб 40 кунлик» доирасида «тозалаш» ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида олиб борилаётган «Долзарб 40 кунлик» тадбирларида гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сақлаётган шахслар ушланди. ИИББ томонидан шу йилнинг 6 декабр куни Мирзо Улуғбек туманида 22 ёшли Шарифжон Мухаммадиев бошқарувидаги SPARK машинаси текширилганда, 173 дона Regapen номли ҳамда 160 дона Amino-metil номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Учтепа туманида эса 29 ёшли Хусниддин Абдукаюмов бошқарувидаги NEXIA-3 машинасидан 32 дона Tropikamid номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Чилонзор туманида яшовчи 39 ёшли Павел Бахматовнинг хонадонидан 150 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, қадоқлашга мўлжалланган пакетлар ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мўлжалланган турли воситалар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

8 декабр куни эса Бектемир туманидаги «Шарқ» ЙПХ масканида 41 ёшли Икромиддин Уринбаев бошқарувидаги COBALT автомашинасидан 8 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

9 декабр куни Учтепа туманида 27 ёшли Темур Юнусов тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнидан 19 дона бўлакларга қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шаҳар ИИББ фуқаролар агар ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишларини сўраган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги «тозалаш» операцияларида яна 10 киши қўлга олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: