19:02 | 07.01.24

                       

Тошкентда ичида қайноқ сув бўлган бак ёрилиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз вафот этди

Қиз шифохонага ўта оғир аҳволда олиб келинган ва унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи 20 ёшли қиз куйиш жароҳати билан шифохонада вафот этган. «Миллар» кўрсатувининг хабарига кўра, қиз ҳаммомдалигида қайноқ сув солинган бак ёрилиб кетиб, у қайноқ сув остида қолган.

Мазкур воқеа ҳақида дастлаб қизнинг опаси хабар топган ва дарҳол шифокорларларга мурожаат қилган. Бемор шифохонага оғир аҳволда куйиш аломатлари билан олиб борилган.

Шифокорлардан бирининг билдиришича, қиз 80-90 фоиз куйиш аломатлари билан шифохонага келтирилган ва шифокорларнинг уринишига қарамасдан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: