10:40 | 26.12.23
Пойтахт бўйлаб умумий 30 та интеллектуал видеокузатув камералари ўрнатилган, шундан Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларидаги 5 таси тўлиқ ишга туширилган.
Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус А йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 30 таси объектларда ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ.
Ҳозирда 30 та интеллектуал видеокузатув камераларининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларига ўрнатилганларидан 5 таси тўлиқ ишга туширилган.
2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда МЖтКнинг 128/6-моддасига асосан, БҲМнинг икки баробари – 680 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги йил арафасида пойтахтдаги автобус йўналишларининг иш тартиби бўйича маълумот берилганди.