19:12 | 28.12.23

                       

Тошкентда юк машинаси Spark билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Ҳодиса бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, ҳодиса Янгиҳаёт туманида 28 декабр куни соат 04:55 ларда содир бўлган. Туманнинг Қипчоқ-Софдил кўчалари кесишган чорраҳасида Spark ва «ГАЗел» русумли автомашиналари ўртасида тўқнашув юз берган.

Spark бошқарувида 23 ёшли Д.М. ҳамда «ГАЗел» юк машинаси рулида Ф.Р. бўлган. ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: