15:59 | 15.01.24

                       

Тошкентда корхона ишчисини резервуарга тўкилаётган цемент босиб қолди

Ҳодисага автоматик хабар берувчи маёқчанинг носозлиги сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги корхоналардан бирида бахтсиз ҳодиса содир бўлгани айтилган видео тарқалди. Янгиҳаёт тумани матбуот хизмати ҳолат туманнинг «Бинокор темир-бетон сервис» корхонасида 14 январ куни соат 15:30 да содир бўлганини маълум қилди.

Бунга сабаб цемент тўлдирилган автомашина 80 тонналик цемент сақлаш резервуарига цемент тўкаётган вақтида резервуарда цемент тўлганлигини автомат тарзда хабар бериш маёқчаси техник носозликлар сабабли хабар қилмаган ва оқибатда, цемент пастга чанг бўлиб тушган.

Мазкур ҳодиса оқибатида,корхона ишчиларидан бири цемент чанги остида қолиб кетган. Ишчининг ҳозирги ҳолати яхши ва унга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда электр таъминоти корхонаси электромонтёри ток уриши оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: