15:34 | 11.01.24

                       

Тошкентда Lacetti йўл бермаслиги оқибатида Lada Vesta ағдарилиб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жарохати олмагани билдирилди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ҳамда Lada Vesta иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.

Ҳодиса 2024 йил 11 январ куни соат 09:00 ларда Мирзо Улуғбек туманининг Ахмад Югнакий кўчасида содир бўлган. Lacetti автомашинаси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада Lada Vesta транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Йўл транспорт ҳодиса оқибатида тан жарохати олганлар йуқ. Ҳозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Tahoe йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида Tico’ни пачоқ қилган видеоси эълон қилинганди. Ҳодиса оқибатида 2 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилгани, Tico ҳайдовчисининг жароҳати оғир экани маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: