15:11 | 08.05.24

                       

Яшнобод туманида мебель цех ёниб кетгани бўйича қўшимча маълумотлар берилди

Яшнобод туманида мебель цех ёниб кетгани бўйича қўшимча маълумотлар берилди. Ёнғин салкам 2 соат ичида тўлиқ ўчирилган.

Тошкент Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берди.

Хабар берилишича, ёнғин соат 13:00да — салкам 2 соат ичида тўлиқ ўчирилган. Ёнғинни ўчиришга жами 15 та ёнғин-қутқарув техникаси ва 2 та сув ташувчи техникаси жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларда куйиш, тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: