17:45 | 23.03.24

                       

Тошкентда ота 10 ёшли фарзандини бошқа бола билан уруштирди

Тошкентда ота 10 ёшли фарзандини бошқа бола билан уруштирди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

Болалар омбудсмани Тошкент шаҳар Учтепа туманида ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, уни калтаклагани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 21 март куни Учтепа туманида 10 ёшли Т.М. қўшниси Х.К. билан ўзаро келишмовчилик натижасида уришган. Бу вақтда Т.М.нинг отаси Э.М. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғлига қўшниси Х.К.ни уришига имкон яратган. Ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, болалар бир-бирини калтаклашига шароит яратган ва жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.

Аниқланишича, вояга етмаган Т.М. ва Х.К. ўзаро жанжал натижасида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилган. Боланинг отаси Э.М. нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича туман Ички ишлар бўлими томонидан тезкор суриштирув ишлари бошланиб, ушбу ҳолатни туман ҳокими шахсан назоратига олгани ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, кеча, 22 март куни ҳокимлик суриштирув жараёни якуни билан улар бу борада қўшимча маълумот бериши ҳақида маълум қилган эди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: