10:30 | 16.11.23

                       

Тошкентда тарихий масжид биноси янги қурилиш туфайли бузилиши мумкин

Шаҳар ҳокимлиги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси янги қурилиш сабаб хавф остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: Тошкент шаҳар матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги масжиднинг тарихий биноси сақланиб, янги қурилаётган бино ичида қолишини маълум қилган.

Фото: Тошкент шаҳар матбуот хизмати

«Фотосуратлардан кўриниб турганидек, масжиднинг биноси ўзгармай қолади ва намоз вақтида кўпроқ муслимларни сиғдириш учун янги хона ва иншоотлар билан бойитилади. Шу тариқа, тарихий бино «консервация» қилинади, лекин шу билан бирга, ўзининг бирламчи вазифасини сақлаб қолади ва намоз ўқиш жойи сифатида хизмат қилишни давом эттиради. Ўз навқирон йилларида ичига кўпи билан 50 нафар инсонни сиғдира олган масжидда келгусида 450 нафардан ортиқ инсон намоз ўқиши мумкин бўлади. Шунингдек, унда таҳоратхоналар, ходимлар учун ошхона ва бошқа замонавий шароитлар яратилади»,- дейилган ҳокимлик хабарида.

Фото: Тошкент шаҳар матбуот хизмати

Шунингдек, хабарда, бу каби ёндашув асосида тарихий ва замонавийлик уйғунлигини сақлашда ўзига хос ёндашув бўлгани ҳамда келгусида уни тарихий аҳамиятга эга бошқа диний объектларда ҳам қўллаш режалаштирилгани айтилган.

Аввалроқ, Сурхондарёда қарийб икки минг йиллик археологик ёдгорлик ҳудудида ҳожатхона қурилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: