19:11 | 11.10.23

                       

Тошкентда қудуқ таъмирлаётган уч ишчи заҳарланиб вафот этди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Янгиҳаёт туманида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Bugun.uz’да мавжуд маълумотларга кўра, бугун, 11 октябр куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида артезиан қудуғини таъмирлаётган уч нафар ишчи номаълум газдан заҳарланиб вафот этган.

Унга кўра, бугун соат 15:43 да Янгиҳаёт тумани Жанубий саноат ҳудуди «Файзли» МФЙ 5-уйда жойлашган «Чуқурсой асфалт» МЧЖ ҳудудида артезиан қудуғини таъмирлаётган уч нафар ишчи «номаълум этиологик заҳарланиш»дан вафот этган.

Воқеа жойига шаҳар прокуратураси, ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиққан. Қутқарув ишларига шаҳар ФВБнинг 9 нафар қутқарувчиси ва 2 та техника жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Тошкент шаҳри Учтепа туманида 5 нафар ишчини тупроқ босиб қолганди. Улардан икки нафари эса ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: